Покистон махсус хизматининг икки нафар ходими мамлакат шимолида жойлашган Бажаур туманида қўлбола бомбанинг портлаши оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Синьхуа» агентлигига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Мазкур ҳужум учун жавобгарликни Покистоннинг «Техрик-и-толибон» жангари гуруҳи ўз зиммасига олди.
Покистон бош вазири Навоз Шариф ҳарбийларга уюштирилган ҳужумни кескин қоралади.
Изоҳ (0)