Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси гвардиячилари ҳисобланган Тимур Кападзе ҳамда Сервер Жепаров 12 августдан старт оладиган мураббийларнинг «C» лицензияси учун курсларда таҳсил олади.
«Championat.asia» хабарига кўра, «Пахтакор» футбол клубидаги ўйинлари орқали танилган Илдар Магдиев ҳам «C» лицензиясини қўлга киритиш учун ҳаракат қилади.
Тимур Кападзе Ўзбекистон терма жамоаси либосида 119 та ўйинда майдонга тушган ва 10 та гол уришга муваффақ бўлган. Ўйинлар сони бўйича Кападзе яққол рекордчи ҳисобланади.
Сервер Жепаров 116 беллашувда иштирок этган ҳамда 25 та гол уришга эришга. «Локомотив» ярим ҳимоячиси терма жамоанинг бугунги кунда ҳам аъзоси ҳисобланиши инобатга олинса, у ўйинлар сони бўйича Кападзени ортда қолдириш имкониятига эга.
«C» лицензияси мураббийларга болалар футболида ишлаш ва болалар жамоаларини бошқариш имкониятини тақдим этади. Карьерасини мураббий сифатида давом эттириш истагида бўлганлар биринчи навбатда «C» лицензияси имтиҳонларидан ўтиши керак бўлади.
Изоҳ (0)