Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Австриянинг Зальцбург шаҳридаги анъанавий ёш дирижёрлар танловида Ўзбекистон вакили Азиз Шоҳакимов Conbrio композициясининг қисқартирилган версияси билан иштирок этди. Танлов президенти Пласидо Доминго бошчилигидаги жюри уни ғолиб деб топди. Танловнинг соврин жамғармаси — 15 минг евро, деб маълум қилади My Day.

Фото: My Day

Фото: My Day

Ғалаба муносабати билан Шоҳакимов бир кунга Вена радиосининг Симфоник оркестрига раҳбарлик қилиб, 5 август куни Зальцбургда лауреатлик концертини берди.

Илгарироқ Азиз Шоҳакимов Малер номидаги дирижёрлар танлови совриндорига айланишга улгурган эди. У Deutsche Operam Rhein’нинг амалдаги капельмейстеридир, 2012 йилга қадар эса Ўзбекистон Миллий симфоник оркестри бош дирижёри эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
“Экологик офат”: Каховка ГЭС портлашининг бешта даҳшатли оқибати
Кино
“Одамларга инсониятни қириб юборувчи кометадан қайсидир машҳур хонанданинг ишқий муносабати қизиқроқ…” — “Тепага қараманг” фильми ҳақида
Дунё
Шимолий Кореяда ўз жонига қасд қилувчилар сони кўпаймоқда