Америкалик пойгачи Брайан Клоусон миджетлар мусобақасида рўй берган аварияда олган жароҳатлари туфайли оламдан ўтди. «Индианаполиснинг 500 мили» пойгасининг уч карра иштирокчиси 27 ёшда эди, деб хабар беради Motor.
Ҳалокат 6 август куни Бельвиллдаги (Канзас штати) Belleville High Banks трассасида рўй берди. Клоусон пойгани тўққизинчи ўриндан бошлади, аммо биринчи позицияга чиққанида учинчи ва тўртинчи бурилишида машина ағдарилиб кетди. Машина бир неча марта ҳавода айланганидан сўнг бошқа иштирокчи унга келиб урилди.
Клоусон оғир аҳволда трекдан 200 километр узоқдаги Линкольн шаҳридаги (Небраска штати) шифохонага вертолётда етказилди. 7 август куни пойгачи оламдан ўтди, бир кундан сўнг унинг оиласи бу ҳақда Facebook орқали хабар қилди.
Изоҳ (0)