Руминия ғарбидаги Хунедоара уездининг Вецель аҳоли пункти ҳудудида йўловчи микроавтобуси ва юк фургонининг тўқнашиб кетиши оқибатида 20 киши жабрланди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Автобусда «Аурул» ўсмирлар футбол жамоасининг 17—26 ёш оралиғидаги 18 нафар футболчиси бўлган. Маҳаллий полициянинг маълум қилишича, улар Илия аҳоли пунктидаги футбол матчига йўл олган эди.
Дастлабки маълумотларга қараганда, автофургоннинг 39 ёшли ҳайдовчиси қарама-қарши йўлга чиқиб кетиб, автобусга тўқнашиб кетган.
Жабрланганларнинг аксариятида қўл-оёқ синиши, бош мия шикастланиши қайд этилган. Ҳодиса юзасидан жиноий иш қўзғатилган.
Изоҳ (0)