Хитойлик пенсионер Чэнь Гуанмин ҳаётидаги учинчи Олимпиада ўйинларига ташриф буюриш учун велоаравачада саёҳатни амалга оширди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Хитойнинг Цзянсу провинциясида истиқомат қилувчи 60 ёшли фермер Олимпиада мусобақаларининг ҳақиқий мухлисидир. 2008 йилда Пекиндаги Олимпиадада у волонтёр бўлиб ишлаган эди. Бунинг учун у уйидан пойтахтгача бўлган 800 километр масофани босиб ўтган эди.
Тўрт йилдан сўнг Лондондаги Олимпиадага етиб бориш учун 16 та мамлакатни босиб ўтиб, 60 минг километрга яқин масофани босиб ўтишига тўғри келган эди.
Кейинги икки йил давомида Чэнь яна Лондонга қайтиш учун бир неча мамлакатдан ўтиб, Канадага учиб келди. Шундан сўнг АҚШ ва Мексикага ташриф буюрди, бутун Жанубий Америка орқали ўтиб Рио-де-Жанейрога етиб келди. Жами саккиз йил давомида у 170 минг километрдан ортиқ масофани босиб ўтди.
Хитойлик эркак XXXI ёзги Олимпиада ўйинларига 31 июль, якшанба куни етиб келди.
Изоҳ (0)