Жанубий Кореянинг Рио-де-Жанейродаги вакили Вучжин Ким 2016 йилги ўйинларда ўрнатилган илк жаҳон рекорди муаллифига айланди. Бу ҳақда «Ведомости» хабар бермоқда.
Камондан ўқ отиш бўйича квалификацион баҳсларда у 700 очко тўплай олди. Бу мазкур спорт тури тарихидаги энг яхши натижадир.
Рио–2016 доирасидаги илк баҳслар 4 августда старт олди. Шунга қарамай, ўйинларнинг расмий очилиш маросими 5 августга мўлжалланган.
Изоҳ (0)