Италия сенати ўнг марказ оқимининг 47 ёшли вакили Антонио Каридини мафияга алоқадорликда гумон қилиб, парламент иммунитетидан маҳрум қилди, деб хабар бермоқда «Интерфакс».
Хабарда қайд этилишича, сенат унинг зудлик билан ҳибсга олинишини маъқуллади.
Режо-ди-Калабрия шаҳри прокуратураси Каридини мамлакатнинг «Ндрангета» жиноий гуруҳига алоқадорликда гумон қилмоқда. Ўз навбатида сенатор барча айбловларни инкор этиб, айбсиз эканини таъкидламоқда.
Изоҳ (0)