Июнь ойининг ўртасидан буён Мьянма шимоли-ғарбида 30 бола номаълум хасталик туфайли ҳаётдан кўз юмди. Уларнинг аксарияти беш ёшга тўлмаган эди. Бу ҳақда, AP’га асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
«Бу муаммо бизда икки ойдан бери мавжуд, ҳозирча ҳукуматдан ҳеч қандай ёрдам олганимиз йўқ», — деди маҳаллий маъмурият вакилларидан бири агентлик билан суҳбат чоғида.
Хасталик ҳақида ҳеч нарса маълум эмас, унинг юқумли эканлиги тахмин қилинмоқда. Қон намуналари шифохонага юборилди, лекин натижалар олинмади.
Хасталикка йўлиққан болалар нафас олишга қийналгани айтилмоқда.
Изоҳ (0)