Инсайдерлар Google’нинг йиллик конференцияси бу сафар сентябрь ойининг охирида эмас, 4 октябрда бўлиб ўтишини маълум қилди. Тадбирда компания Android 7.0 Nougat’нинг янги версиясини ҳамда янги HTC Nexus смартфонини тақдим этади. Бу ҳақда «Hi-Tech.Mail.ru» хабар бермоқда.
Илгарироқ маълум қилинганидек, HTC компанияси Marlin ва Sailfish код номлари остида иккита смартфон тайёрламоқда. 5,5 дюймли HTC Marlin тўрт ядроли Qualcomm Snapdragon 821 процессори негизига қурилаётган бўлиб, 4 Гб оператив хотирага, 12 ва 8 Мп камераларга, шунингдек, 3450 мА/соат сиғимли батареяга бўлиши кутилмоқда. HTC Marlin дизайни HTC 10 ни эслатади.
HTC Sailfish 5 дюймли экранга, шунингдек, Qualcomm Snapdragon 820 чипсетига эга бўлади. Корпусининг орқа панели шиша ва металлдан ишланади. У тўрт хил рангда чиқарилиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)