АҚШ президентлигига Республикачилар партиясидан номзод Дональд Трамп мамлакатда жорий йилнинг ноябрида бўлиб ўтадиган умумий сайловлар фактларни оммавий бузиб кўрсатиш ва сохталаштириш билан ўтади деб ҳисобламоқда. Бу ҳақда миллиардер Колумбус шаҳридаги (Огайо штати) тарафдорлари билан учрашувда маълум қилди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
«Сайловлар ноҳақлик билан ўтади деб қўрқаман», — деди республикачи.
Унинг сўзларига қараганда, у бўлажак сайловлар сохталаштириш ва фирибгарлик билан бирга кечиши ҳақида тобора кўпроқ эшитмоқда. Шу билан бирга Трамп қаллобликнинг айнан қайси шакли ҳақида сўз юритилаётганлигига аниқлик киритмади.
«Республикачилар эҳтиёт бўлиши лозим, чунки биздан бу сайловларни ўғирлаб олишлари мумкин», — дея таъкидлади миллиардер.
Изоҳ (0)