«RoomGuru.ru» сайёҳлик сервиси 2016 йилда россиялик сайёҳлар орасида МДҲ мамлакатларининг энг оммабоп бўлган шаҳарларини аниқлади. Тошкент мазкур рейтингда 7-ўринни эгаллади.
Рейтинг сайёҳлик сервиси экпертлари томонидан 2016 йилнинг 1 январидан 31 июлгача бўлган вақт оралиғи учун меҳмонхоналарнинг бронь қилиниши бўйича маълумотлар асосида тузилди.
Минск россиялик сайёҳлар орасида МДҲ мамлакатларининг энг оммабоп шаҳри деб топилди. Кучли ўнликка, шунингдек, Олмаота, Боку, Остона, Ереван, Киев, Бишкек, Витебск ва Кишинёв шаҳарлари киритилди.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент «Travel.ru» сайёҳлик сервиси томонидан 2016 йил 1 февралидан 31 декабригача бўлган вақт оралиғи учун меҳмонхоналарнинг бронь қилиниши бўйича маълумотлар асосида тузилган рейтингида ҳам 7-поғонадан жой олганди.
Изоҳ (0)