Ўзбекистон аёллар футболи ассоциацияси ташаббуси билан ўтказиб келинаётган «Яшил майдон маликалари» футбол турнири бошланди, деб хабар берди Ўзбекистон Футбол Федерацияси.
Футбол билан профессионал тарзда шуғулланмайдиган хотин-қизлар орасида ушбу спорт турини оммалаштиришни мақсад қилган бу турнир иштирокчилари Олий Лига ёки Биринчи Лига аёллар жамоаларида қайд этилмаган хаваскорлардир, деб ёзилади хабарда. Иштирокчиларнинг ёши 17 ёшдан 30 ёшгача деб белгиланган.
2—6 август кунлари турнирнинг минтақавий босқичи бўлиб ўтади. Бунда Ўзбекистон ҳудуди 4 та қисмга ажратилган бўлиб, 1-минтақа ўз ичига Жиззах, Тошкент шаҳри ва вилояти, Сирдарё вилоятини олди. 2-минтақани Наманган, Андижон ва Фарғона вилоятлари, 3-минтақани Самарқанд, Навоий, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари, 4-минтақани эса Хоразм ва Бухоро вилоятлари, Қорақалпоғистон Республикаси ташкил этди.
Финал босқичи 17—19 август кунлари оралиғида Навоий шаҳрида бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)