Рио-де-Жанейро шаҳри расмийлари Олимпия ўйинлари ўтказилиши пайтида хавфсизликни таъминловчи ҳарбий полиция ходимлари сонини 30 фоизга оширишга қарор қилди. Бу ҳақда, CNN’га асосланиб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
Шу тариқа, Олимпиада хавфсизлигини таъминлайдиган ҳарбий полиция контингенти миқдори 14 минг кишига етади.
Биринчи галда Олимпия боғи, Олимпия қишлоғи ва спорт ареналари хавфсизлиги кучайтирилади.
Умумий ҳисобда ўйинлар хавфсизлигини 85 минг киши таъминлайди. Штат полициясидан ташқари, қуруқлик кучлари, ҳарбий-денгиз кучлари ва бошқа штатлар полицияси бу ишга жалб қилинади.
Изоҳ (0)