Ўзбекистонда 2016 йилнинг охирига қадар 400 дан ортиқ қуёш фотоэлектр станциясини ўрнатиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ахборот хизмати маълумотига таяниб, UzDaily хабар бермоқда.
Бошқарманинг маълум қилишича, қўмита ҳузуридаги «Эко-Энергия» илмий инновациялар маркази 2016 йилнинг биринчи ярим йилидаёқ 197 та қуёш фотоэлектр станциясини ўрнатган.
«Йил охирига қадар нефть-газ ва кимё соҳаларининг ташкилотлари, мактаб таълими ва тиббий муассасалар, меҳрибонлик уйлари, қариялар учун интернат уйлар ҳамда фермер хўжаликлари учун 400 дан ортиқ қуёш фотоэлектр станцияси ўрнатилади», — дейилади қўмита хабарида.
Изоҳ (0)