Таниқли америкалик актёр Майкл Дугласнинг ўғли Кэмерон наркотик савдоси туфайли олган етти йиллик қамоқ муддатини ўтаб, озодликка чиқди. Айни пайтда Голливуд юлдузининг фарзанди жиноятчилар реабилитациясига мўлжалланган halfway house ихтисослаштирилган муассасасидадир, деб хабар бермоқда «Корреспондент.net».
Жорий йилда Кэмерон Дуглас 38 ёшга тўлади. У қамоқда ўтказган умри ҳақида хотира китобини ёзишни режалаштирмоқда.
Кэмерон 2010 йилда ҳибсга олиниб, Камберленд қамоғига жойлаштирилган эди. У героин ва метамфетамин сақлашда ҳамда сотишда айбланган эди.
Изоҳ (0)