2016 йилнинг 3 август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация АҚШ пойтахти Вашингтон шаҳрида «C5+1» шаклидаги вазирлар учрашувида иштирок этади. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Марказий Осиёнинг беш мамлакати ва АҚШ ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари «C5+1» доирасидаги ҳамкорликнинг амалий масалаларини муҳокама қилади.
Изоҳ (0)