Сомали пойтахти Могадишодаги жиноят қидирув бошқармасига уюштирилган ҳужум оқибатида беш киши қурбон бўлди. Бу ҳақда, AP’га асосланиб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
Иккита миналаштирилган автомобиль бино дарвозаси олдида портлатиб юборилди, шундан сўнг қуролли шахслар бино ичига кириб, ўт очди.
Ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига «аш-Шабоб» гуруҳи олди. Полиция маълумотларига қараганда, тўрт нафар жангари йўқ қилинди.
Изоҳ (0)