Ҳиндистоннинг шимолий ва шарқий қисмида бир неча кундан буён давом этаётган кучли ёмғир ва унинг оқибатлари натижасида камида 70 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда, «Синьхуа» агентлигига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Мамлакат расмийлари ва полиция ходимларининг маълум қилишича, Ассам штатида 29 киши чўкиб ўлди, Одишья штатида эса 27 киши яшин уриши оқибатида ҳаётдан кўз юмди. Мегхалая штатида 3 киши сув тошқинидан ҳалок бўлди.
Ҳиндистон пойтахти Деҳли шаҳрида сўнгги 10 кунда кучли ёмғир ёғиши туфайли кўплаб йўллар бекитилди.
Кучли ёмғирлар Мумбай шаҳри ва Ражастхан штатида ҳам бўлиб ўтди.
Изоҳ (0)