2016 йилнинг 26–29 июль кунлари АҚШнинг Халқаро ривожлантириш агентлиги (USAID) Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Фтизиатрия ва пульмонология бўйича ихтисослашган Республика илмий-амалий маркази билан ҳамкорликда Урганч шаҳрида болалар сил касаллигининг ташхиси ва даволашга бағишланган 4 кунлик семинар ўтказди. Бу ҳақда USAID вакиллари «Дарё»га маълум қилди.
Семинар давомида Хоразм вилоятининг шаҳар ва туманларидаги силга қарши муассасаларининг 15 педиатр-фтизиатрлари Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) ва илғор жаҳон тажрибалари асносида ишлаб чиқилган сил бўйича Миллий дастурга мувофиқ болалар сил касаллигини олдини олиш, ташхис қўйиш ва даволашдаги билим ва касбий кўникмалари даражаларини оширди.
2015 йилда Хоразм, Қашқадарё, Бухоро ва Навоий вилоятларида USAID’нинг силга қарши кураш дастури ёрдамида 455 бола ўз вақтида ва сифатли даволанди.
USAID Ўзбекистон ҳукуматини сил касаллиги оқибатларини камайтиришга қаратилган умумий бюджети 7,6 миллион доллар бўлган беш йиллик силга қарши кураш дастури ёрдамида қўллаб-қувватламоқда.
Изоҳ (0)