Америкалик миллиардер Дональд Трамп унинг сайловолди пойгасидаги асосий рақиби АҚШ собиқ давлат котиби Ҳиллари Клинтон Американинг йирик корпорациялари назорати остида эканлиги ва мамлакатни бошқаришга тайёр эмаслигига ишончи комил эканлигини маълум қилди. Тегишли баёнот унинг Twitter’даги расмий микроблогида чоп этилди, дея хабар берди «ТАСС».
«Ҳиллари ҳеч қачон Уолл-стритни ислоҳ қилмайди. У Уолл-стритга тегишли», — деди у Америка дипломатияси собиқ раҳбарининг Филадельфиядаги чиқишини изоҳлай туриб.
«Ҳилларининг Яқин Шарқдаги урушлари вайронагарчиликлар, терроризм ва ИШИД террорчилик гуруҳи таъсирининг бутун дунё бўйлаб ёйилишига олиб келди», — дея қўшимча қилди у.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)