Қаршининг «Насаф» клубидаги ўйинлари орқали футбол мухлисларига яхши таниш бўлган Шоҳрух Гадоевни Тошкентнинг «Бунёдкор» клуби ўз сафига қўшиб олди. Бу ҳақда «қалдирғочлар» матбуот хизмати хабар берди.
Шоҳрух Гадоев сўнгги 5 ойни Баҳрайннинг «Ал-Муҳаррақ» клубида ўтказиб, 13 та ўйинда 2 та гол уришга муваффақ бўлганди. Олий Лига иккинчи даврасидан эътиборан у «Бунёдкор» шарафини 23-рақамда ҳимоя қилади.
1991 йилда таваллуд топган футболчи 2012 йил «Насаф» сафида 15 та ўйин ўтказган. 2013 йил эса 14 та ўйинда 3 та гол урган. 2014 йилнинг катта қисмини жароҳати сабаб ўтказиб юборган футболчи 7 та ўйинда иштирок этган. 2015 йил эса 27 та ўйинда 5 та гол урганди.
Ўзбекистон миллий терма жамоасини Миржалол Қосимов бошқарганида Гадоев бош жамоадан чақирув қоғози олиб турган.
Изоҳ (0)