Қозоғистон шимолидаги Екатеринбург – Олмаота трассасида автобус ва фургоннинг тўқнашиб кетиши оқибатида олти киши ҳалок бўлди, 25 нафари шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Хабарда қайд этилишича, йўл-транспорт ҳодисаси кеча, 27 июль куни Қўтанай вилоятида маҳаллий вақт билан 18:00 да содир бўлди.
«Ҳозирда олти кишининг ҳаётдан кўз юмгани ва тахминан 25 киши жабрлангани ҳақида маълумот бор. Жароҳатланганлар шифохонага етказилди», – дея маълум қилди Қозоғистон ИИВ фавқулодда вазиятлар қўмитаси вакили Руслан Иманкулов.
Изоҳ (0)