Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси Ўзбекистон аҳолиси ҳамда ташкилот, корхона ва муассасаларнинг раҳбарларига қаратилган, ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилиш ҳақидаги мурожаатномани эълон қилди.

Фото: ЎзА

Фото: ЎзА

«Республика ҳудудида содир бўлаётган ёнғинларнинг аксарият қисми очиқ оловдан фойдаланишда эҳтиётсизлик ҳамда электр ускуналаридан фойдаланиш қоидаларининг бузилишидан келиб чиқмоқда», — дейилади хабарда.

Муассаса қуйидаги ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилишни сўради:

— қуриган ўт ва чиқиндилардан ҳудудни тозалаш мақсадида уларни ёқиб юборманг;— тандир ёки ўчоқларни ёқиш учун енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликлардан (бензин, керосин, дизель ёқилғиси, маиший газ баллонларидан олинган газоконденсат суюқлиги) фойдаланманг;— ёнилғи ва бошқа ёнувчи материалларни ўчоқ олдига қўйманг;— сигарета чекиш тақиқланган жойларда чекилмаслигига қатъий риоя қилинг;— электр жиҳоз ва маиший техникалардан фойдаланишда уларни ишлаб чиқарган корхонанинг тавсияси ва йўриқномаси талабларига риоя қилинг;— электр ускуналарини монтаж қилишда мутахассис кўмагидан фойдаланинг;— носоз электр розетка, ўчиргич, электр жиҳоз ва маиший техникалардан фойдаланманг;— ташқи ҳимоя қобиқлари шикастланган ёки зарарланган электр сим ва кабеллардан фойдаланманг;— электр хўжалигида ортиқча юкланиш ва электр симларнинг қисқа туташувдан содир бўлиши мумкин бўлган ёнғинлар олдини олиш мақсадида сифат сертификатига эга бўлган ҳимоя сақлагичларидан (автоматлардан) фойдаланинг.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Машина олиб беришни ваъда қилиб, 248 кишини 12 млрд сўмга чув туширган фирибгарларга ҳукм ўқилди
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев Нукусдаги хонадонда ифторлик қилди (видео)
Дунё
Блинкен АҚШ фуқароларини зудлик билан Россияни тарк этишга чақирди