Олий иқтисод мактабининг мониторинги доирасида ўтказилган сўровномага кўра, 41 фоиз россияликларда озиқ-овқат ва кийим-кечак учун етарлича маблағ йўқ. Бу ҳақда Россия Миллий тадқиқотлар университети сайтида чоп этилган маълумотга таяниб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
«Сўровномада иштирок этган респондентларнинг 23 фоизи оилавий моддий шароитини ёмон ёки жуда ёмон (ўз шароитига кўра ночор аҳволда) деб ҳисоблади. Керакли кийим-кечак ва озиқ-овқат учун етарлича маблағга эга бўлмаганлар (истеъмол имконияти бўйича ночор) 41 фоизни ташкил этди», – дейилади хабарда.
Маълум бўлишича, сўровномада Россиянинг 46 ҳудудидаги 130 та аҳоли пунктидан жами 1 600 киши иштирок этди.
Изоҳ (0)