Наманган вилоятида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган Isuzu русумли автобуслар қатнови яна йўлга қўйилди, деб хабар бермоқда «NamNews.uz».
«Ҳозирча 50 та автобус 1, 4, 17, 23-йўналишларга қўйилди. Бунинг учун банкдан тўрт йилда қайтариш шарти билан 4,6 миллиард сўм кредит олдик. Ҳайдовчиликка эса кўп йиллик тажрибага эга 50 кишини ишга қабул қилдик», – деди «Турон-95 МБИ» МЧЖ раҳбари Борилло Муродов.
«Яна бир гап – айрим магистраль кўчаларимиз таъмирталаб. Ана шу муаммоларни ҳал этишда мутасадди ташкилотлардан амалий ёрдам кутамиз», – дея қўшимча қилди тадбиркор.
Борилло Муродовнинг айтишича, келгусида яна автобуслар олиб келинади ва барча йўналишлар бўйича қатнов йўлга қўйилади.
Изоҳ (0)