Беш ёшли Франсишку Португалиянинг «Спортинг» футбол жамоаси билан расмий шартнома имзолади. Унга кўра, болакай жамоанинг «ўн иккинчи ўйинчиси» бўлади, деб хабар бермоқда «Корреспондент.net».
Франсишку саратон хасталигига қарши курашиб келмоқда. У Лиссабондаги учрашувда майдонга тушиб, 30 минг томошабиннинг олқишларига сазовор бўлиб улгурди.
«Спортинг» президенти Бруну Карвалью жамоанинг ушбу қадамини қуйидаги изоҳлади:
«Биз жамоамизга янги мавсумни бошлашга ёрдам берадиган Франсишку билан шартнома имзолаганимиздан бахтлимиз. ‘Спортинг’ тарихи 110 йилга тенг, Франсишку сингари инсонлар туфайли бизнинг клубимиз камида яна шунча мавжуд бўлади».
Изоҳ (0)