Ўз вақтида Ўзбекистон миллий терма жамоаси шарафини ҳимоя қилган бир қатор футболчилар мураббийларга бериладиган «B» лицензиясини қўлга киритди. Бу ҳақда Ўзбекистон Футбол Федерацияси расмий сайти хабар берди.
ЎФФнинг Осиё Футбол Конфедерацияси билан ҳамкорликда ўтказган ўқув-курсларида Анвар Солиев, Виктор Карпенко, Асрор Алиқулов, Хайрулла Каримов ва Анвар Ғофуров каби футболчилар ҳам таҳсил олган. ОФК иструктори Ислом Аҳмедов мураббийлигида ўтган курслардан сўнг бу футболчилар «B» лицензиясини қўлга киритган.
Футболчилар Олий Лига клубларини бошқариши учун эндиликда «А» лицензиясини қўлга киритиши, халқаро мақомда фаолият олиб бориши учун эса «Про» лицензиясига эга бўлиши керак.
Изоҳ (0)