«Барселона» ҳужумчиси Лионель Мессининг сартароши Ариэль Бермудес мижозининг имижи ўзгартирилганига изоҳ берди. Бу ҳақда «Sports.ru» нашрига таяниб, «Stadion.uz» хабар бермоқда.
«Вақт ўтган сари Месси ўзгармоқда ва қарор чиқаришда дадилроқ бўлиб бормоқда. Унга бу соч турмаги ёқди. Шунингдек, у аввалроқ соқол қўйган эди. Мен уни бир неча марта соқол билан кўрганман, бу уни янада эркактабиат қилади. Мен бу яхши вариант деб ўйладим. Соқолининг ранги табиий. Сочларига келсак, биз кулрангни танладик. Бу ҳозир Европада урф бўлган», – деди сартарош.
Изоҳ (0)