Испаниянинг «Валенсия» ва «Барселона» клублари Андре Гомешнинг шартномаси борасида келишувга эришиб бўлди, деб хабар берди «Sports.ru».
Футболчи «Барселона» билан 5 йил бирга бўлишга рози бўлди. Бу борада қайсидир клуб Гомешни қўлга киритишни истаса, «Барселона» учун 100 миллион евро тўлаб бериши керак.
Шартноманинг тўлиқ кўриниши аллақачон тайёр бўлсада, унга имзо чоршанба куни — Гомеш тиббий кўрикдан ўтганидан сўнг чекилади.
«Барселона» португалиялик йигитни қўлга киритиш учун қўшимча бонусларни ҳам инобатга олганда 55 миллион евро тўлайдиган бўлди. Гомеш «Олтин тўп»ни қўлга киритган куни «Валенсия» клуби ҳисоб рақамига яна 15 миллион евро келиб тушиши керак.
Изоҳ (0)