АҚШнинг Форт Майерс шаҳрида (Флорида штати) навбатдаги отишма юз берди. Номаълум шахс тунги клубга ташриф буюрганларга қарата ўт очди, дея хабар бермоқда «Вести.ru».
Гувоҳларнинг сўзларига қараганда, юз мартага яқин ўқ узилган. Оқибатда 17 киши яраланган, камида икки киши ҳалок бўлган.
Ҳодиса жойида полиция ходимлари иш олиб бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, Флориданинг Орландо шаҳридаги тунги клубда 29 ёшли Умар Матин ўт очган, оқибатда 49 киши ҳалок бўлган эди. Мазкур жиноят теракт сифатида баҳоланган эди.
Изоҳ (0)