Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ироқ терма жамоаси бош мураббийи Радхи Шенаишил Ўзбекистон миллий терма жамоасига қарши 24 июль куни бўлиб ўтадиган ўртоқлик ўйини олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

Фото: CА

Фото: CА

«Илк ўйинни Ўзбекистон олимпия терма жамоасига қарши ўтказдик. Ўша учрашувни бошқарган ҳакамнинг хатти-ҳаракатлари менга умуман ёқмади. У футболчимизга қизил карточка кўрсатиб, бироздан кейин уни бекор қилди ва сариғи билан алмаштирди. Ўртоқлик ўйинида бундай қилиш ярамайди», — деб Ироқ термаси мураббийининг сўзларидан иқтибос келтирди «Championat.asia».

Ўзбекистон олимпия ва Ироқ миллий терма жамоалари ўртасидаги беллашувни ўзбекистонлик ҳакам Владислав Цейтлин бошқариб борганди.

«Ўзбекистон миллий терма жамоасига қарши ўйинда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Бу ўйин бизга камчиликларимизни кўриб олиш учун ҳам муҳим. Бунинг учун Ўзбекистонга миннатдорчилик билдирамиз», — деб сўзини якунлади Радхи Шенаишил.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Германияда авиация ходимлари иш ташлаши туфайли Uzbekistan Airways Франкфуртга парвозни бекор қилди
Маҳаллий
Бухорода бир қанча оилавий боғчалар фаолияти вақтинча тўхтатилди 
Иқтисодиёт
Навоийда ўсиш, Тошкентда қисқариш: ҳудудларда товарлар экспорти ҳажми қандай бўлмоқда?