Бразилия полицияси олимпия машъалини ўғирлашга уринган эркакни ҳибсга олди. Бу ҳақда, маҳаллий ESPN Deportes нашрига асосланиб, «РБК» хабар бермоқда.
Воқеа мамлакат жануби-шарқидаги Гуарульюс шаҳрида рўй берди. 40 километрлик югуриш пайтида номаълум шахс полиция қуршовини ёриб ўтиб, спортчининг қўлидан машъални тортиб олишга уринди. Аммо полиция ходимлари ўз вақтида уни тутиб қолиб, ҳуқуқбузарни ерга йиқитди.
Спортчи эстафетани давом эттирди.
Изоҳ (0)