Туркия суди президент полкининг 300 ҳарбий хизматчисини ҳибсга олишга рухсатнома берди. Бу ҳақда, TRT телеканалига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Айни пайтда полиция вакиллари полк гарнизонида ҳибсга олишларни амалга оширмоқда. Қўлга олинаётганлар орасида полкнинг зобитлар таркиби вакиллари, шу жумладан, тўнтариш тунида TRT телеканали ходимларини тўғридан-тўғри эфирда исёнчиларнинг баёнотини ўқиб эшиттиришга мажбур қилганлар бор.
Cumhuriyet газетасининг ёзишича, президент полки қўмондони тўнтариш ташкилотчиларини қўллаб-қувватлашни режалаштирган ва ҳатто президент девонхонаси бош котибига қурол билан таҳдид қилган.
Изоҳ (0)