Кремль расмий вакили Дмитрий Песков Россия самолётлари АҚШнинг Суриядаги базасини ўққа тутгани ҳақида Москвада ҳеч қандай маълумот йўқлигини билдириб ўтди. Бу ҳақда «Ведомости» хабар бермоқда.
Бир муддат илгари The Wall Street Journal газетасида 16 июль куни Россия самолётлари Суриянинг Иордания билан чегарасидаги исёнчиларга тегишли ат-Танф ҳарбий базасини бомбалагани ҳақида мақола чоп этилган эди. Ушбу базадан АҚШ ва Буюк Британия махсус мўлжал кучлари ҳам фойдаланади.
«Билмаймиз. Бу ҳолатда газета шарҳларига изоҳ бериб ўтиришимга ҳожат йўқ. Бу саволни мудофаа вазирлигига йўллаш керак», — деди Песков, бу мақолага муносабат билдирар экан.
Изоҳ (0)