YouTube фойдаланувчиси Михаил Трахтенберг машинаси регистраторида туширилган қизиқарли видеони интернетга жойлаштирди. Унда бир неча кекса аёл ўрдакларни ўтказиш учун чорраҳада транспорт ҳаракатини тўхтатиб қўйгани акс этган, деб хабар беради TJournal.
Воқеа Россиянинг Челябинск шаҳрида содир бўлди. Аёллар савдо-кўнгилочар мажмуа яқинида йўлни тўсиб, ўрдакларга йўлни кесиб ўтишга ёрдам берди. Ҳайдовчилар сигнал чалмай, ўрдакларнинг ўтиб олишини сабр билан кутди.
Изоҳ (0)