Халқаро олимпия қўмитаси Спорт арбитраж судининг (CAS) қарорини таҳлилдан ўтказиб, яқин кунларда россиялик спортчиларнинг Рио-де-Жанейрода ўтадиган Олимпия ўйинларини иштирок этиш-этмаслигини ҳал қилади. Бу ҳақда, ташкилот матбуот хизматига асосланиб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
«Қўмита CAS қарорини ўрганмоқда. Энди биз қарорни ўрганиб, таҳлилдан ўтказишимиз лозим. Россиялик спортчиларнинг иштироки масаласи яқин кунларда ҳал қилинади», — дейилади хабарномада.
Франция матбуотида айтилишича, 24 июль, якшанба куни қўмита телеконференция ташкил этиб, CAS қарорини муҳокамадан ўтказади.
Бугун, 21 июль куни CAS Россия Олимпия қўмитасининг ва 68 нафар россиялик енгил атлетнинг апелляциясини рад этди. Улар Халқаро енгил атлетика федерациялари уюшмасининг (IAAF) россиялик спортчиларнинг Олимпия ўйинларида иштирок этишига қўйган тақиқини қайта кўриб чиқишни сўраган эди. Шу тариқа, россиялик енгил атлетлар Рио-де-Жанейродаги Олимпия ўйинларида иштирок этмайдиган бўлди. Фақатгина Дарья Клишина ва Юлия Степанова бундан мустасно — IAAF илгарироқ уларнинг иштирокига рухсат берган эди.
Изоҳ (0)