S&P Global Rating халқаро рейтинг агентлиги Туркиянинг миллий ва чет эл валютасидаги узоқ муддатли кредит рейтингини пасайтирди. Миллий валютадагиси BBB- даражасидан BB+ гача, чет эл валютасидаги эса BB+ дан BB даражагача пасайтирилди. Бу ҳақда агентлик маълумотига таяниб, «РБК» хабар бермоқда.
Шу билан бир пайтда рейтингнинг бундан кейинги ўзгариши ҳам «барқарор»дан «салбий» даражагача ёмонлашган.
S&P’нинг Туркия рейтингини пасайтириш ҳақидаги қароридан сўнг турк лираси янги минимум даражага пасайди. 20 июль кунги савдоларда долларнинг курси 3,0834 лирагача ошди, бу эса бир кун аввалги савдолар ёпилиш вақтидан 1,35 фоизга юқоридир.
15 июль куни Туркияда ҳарбий тўнтаришга уринишдан сўнг кечки савдоларда турк лираси 4,5 фоиздан ортиққа пасайиб, бир доллар учун 3,0198 лирани ташкил этганди.
Изоҳ (0)