Хонанда Лола дангасалик унинг ашаддий душмани эканини ва у билан қандай курашишини Instagram’даги саҳифасига юклаган расмдаги изоҳида ёзиб қолдирди, деб хабар бермоқда «Даракчи.uz».
«Дангасалик – менинг энг ашаддий душманларимдан бири. Шундай кунларим бўладики, мен ўрнимдан туришни умуман истамайман. Бунинг устига ‘Тахтлар ўйини’ сериалининг янги мавсуми чиқса, мен кунлаб экранга михланиб қолишим мумкин. Аммо бу менинг заиф томоним, турмуш тарзим эмас. Мен ҳар куни дангасалик билан курашаман. Бу осон эмас. Доим эрта турмаслик, спортзалга бормаслик, жавонингизни йиғиштирмаслик учун жуда кўп баҳона топса бўлади... ‘Бугун эмас... Душанбадан...’. Фақат унутиб қўямизки, омад ҳам бугун ва ҳозир келмайди... Кейин эса ‘Менинг омадим келмайди, анави одам омадли...’, деб нолиб ўтирамиз. Ишонинг, биз қўзғалмас эканмиз, ўзимиз устимизда ишламас эканмиз – ҳеч нарса келмайди! Ўз устингизда ишланг! Ўз кучингизга ишонинг! Дангасаликни ўзингиздан қувинг! Бу ўйинда ғолиб фақат битта – бу Сиз!», – дея ёзди Лола.
Лола мухлисларини яқин кунларда янги тарона билан қувонтиради. Шу йилнинг 1 август куни хонанда ўзининг «Хабар ол» деб номланган трекини тақдим этади. Яқин орада эса бу қўшиққа клип ҳам суратга олинади.
Изоҳ (0)