20 июль, чоршанба куни Британиянинг Ambush атом сувости кемаси Гибралтар соҳилларидаги ўқув машғулотлари давомида савдо кемаси билан тўқнашиб кетди. Бу ҳақда Буюк Британия Мудофаа вазирлиги маълумотига таяниб, «РБК» хабар берди.
Astute классидаги сувости кемаси билан боғлиқ ҳодиса кема сув остига тушиш чоғида, маҳаллий вақт бўйича тахминан 13:30 да юз берди. Сувости кемасига ташқи томондан шикаст етди, бироқ ядро қурилмасига зарар етмаган. Шунингдек, экипаж аъзоларига шикаст етмаганлиги маълум қилинмоқда.
Қироллик ҳарбий-денгиз кучлари савдо кемаси билан алоқа ўрнатиб, тўқнашув оқибатида унга зарар етган-етмаганлигини аниқламоқда. Ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари бошланди.
Изоҳ (0)