Россия спорт вазири Виталий Мутко Бутунжаҳон антидопинг агентлиги (WADA)нинг мустақил комиссияси ҳисоботида номи тилга олингани учун Рио–2016 Олимпиада ўйинларига аккредитация олмайди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
19 июль, сешанба куни Халқаро олимпия қўмитаси ижроқўмининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда бир қатор қарорлар қабул қилиниб, бир нечта халқаро федерацияларга тавсиялар берилди. Шунингдек, WADA’нинг ҳисоботида тилга олинган Россия спорт вазирлиги вакилларига нисбатан суриштирув иши олиб борилишига ҳам қарор қилинди.
Аввалроқ Виталий Мутко Рио–2016 Олимпиада ўйинларига бормасликка тайёрлиги, Россия термасининг мусобақаларда иштирок этиши энг асосийси эканини айтиб ўтганди.Эслатиб ўтамиз, Рио–2016 Олимпиада ўйинлари 5–21 август кунлари бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)