Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси томонидан Ўзбекистон мустақиллигининг 25 йиллигига бағишлаб «Энг яхши ишчи касб эгаси» танлови ташкил этилди, деб хабар бермоқда ЎзА.
Танловдан кўзланган мақсад иқтидорли ёш мутахассисларни аниқлаш, уларнинг касб маҳорати ва билим даражасини ошириш учун зарур шароитлар яратишдир.
Шу кунларда танловнинг мамлакат босқичи бўлиб ўтмоқда. Унда иштирокчиларнинг билим ва маҳоратлари назарий ва амалий синовлардан ўтказилмоқда. Ёшлар «Қишлоқ хўжалиги машина ва жиҳозларига хизмат кўрсатиш механиги», «Пайвандлаш ишлари техниги», «Қурилиш-пардозлаш ишлари устаси», «Умумқурилиш ишлари устаси», «Тикув ва тикув-буюмлари ишлаб чиқариш техник-технологи», «Ошпаз», «Сартарошлик ва декоратив косметика устаси» номинациялари бўйича маҳоратларини намойиш этмоқда.
Изоҳ (0)