Футзал бўйича клублар ўртасидаги Осиё Чемпионатида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган «Олмалиқ» клуби мусобақадаги иштирокини бирорта ғалабасиз якунлади.
Турнир чорак финалда мезбон — Таиланднинг «Чонбури» клубига қарши саф тортган олмалиқликлар 1:4 ҳисобида имкониятни бой берди.
Учрашувда ҳисоб 1-дақиқага келиб Жамолиддин Шарипов томонидан очилган бўлсада, Ўзбекистон чемпиони уни ушлаб қола олмади. Беллашув якунига қадар Таиланд чемпиони 4 та гол уришнинг уддасидан чиқди.
Гуруҳ босқичида «Олмалиқ» Эрон чемпионидан енгилган, Ливан чемпиони билан эса дуранг ўйнаганди.
«Олмалиқ» каби гуруҳ босқичида ғалаба қозона олмаган Япония ва БАА чемпионлари ярим финал чиптасини қўлга киритди. Финал остонасидаги тўртинчи жамоа Ироққа тегишли.
21 июль куни БАА ва Япония чемпионлари ўзаро ҳисоб-китоб қилса, Ўзбекистон клубини турнирдан чиқариб юборган «Чонбури» Ироқ чемпиони билан беллашади.
Изоҳ (0)