Бразилия терма жамоаси ва «Барселона» ҳужумчиси Неймар Facebook асосчиси Марк Цукербергга гаровда ютқазиб қўйди, деб хабар берди «Чемпионат».
Ҳар икки машҳур шахс телефондаги махсус мобил дастур ёрдамида тўпни ерга туширмасдан ким кўпроқ ушлаб туриш борасида беллашиб кўрди. Неймар ўзига берилган имкониятдан 29 очко жамғарган бўлса, Цукерберг тўпни ерга туширмасдан 37 бор зарба бера олди.
Мобил дастурда Facebook асосчисидан устун бўла олмаган Неймар жавоб тариқасида Марк Цукербергни ҳақиқий футбол тўпида худди шу амални бажаришга чақирди. Цукерберг бунга қандай жавоб бергани очиқланмаган.
Изоҳ (0)