«Афросиёб» тезюрар поездининг рейслари (Тошкент—Самарқанд—Тошкент) 2—4, 9—11 ва 15—17 август кунлари техник сабабларга кўра бекор қилинади. Бу кунларда поезд «Регистон» тезюрар поезди билан алмаштирилади. Бу ҳақда «Тошкент» вокзали маълумотлар бериш хизмати маълум қилди, дея хабар бермоқда «Газета.uz».
Поезд Тошкентдан 8:00 да жўнаб кетиб, Самарқандга 10:45 да етиб боради. У Самарқандни 17:00 да тарк этиб, Тошкентга 19:45 да қайтиб келади.
Юқорида кўрсатилган кунларда «Афросиёб» рейсларига чипта харид қилишни истаган йўловчилар поездларнинг алмаштирилиши ҳақида хабардор этилади.
Изоҳ (0)