Арманистон ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари 17 июль куни мамлакат пойтахти Ереван жанубидаги Эребуни туманида жойлашган полиция патруль-пост хизмати полкини гаровга олган қуролли гуруҳ вакиллари билан музокараларни давом эттирмоқда. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Мамлакат миллий хавфсизлик хизматининг маълум қилишича, музокаралар давомида қуролли гуруҳ вакиллари яна қон тўкилишига йўл қўймасликка чақирилмоқда.
Бундан ташқари, махсус хизмат вакиллари бошқа соҳага ихтисослашган ташкилотларни жараёнга аралашиб, халақит бермасликка чақирди.
Изоҳ (0)