Самарқандда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳамда Хитой Халқ Республикасининг Шэньси провинцияси Хитой халқаро савдо тараққиётига кўмаклашувчи қўмитаси томонидан бизнес-форум ва кооперацион биржа ўтказилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Бизнес форумда Шенси провинцияси ва Самарқанд вилояти йирик компания ва корпорациялари, фирмалар тоғ-кон саноати, инвестиция ва замонавий технологиялар, тўқимачилик, қишлоқ хўжалиги, суғурта фаолияти, сайёҳлик йўналишлари бўйича ўз тақдимотларини ўтказди. Икки давлат ишбилармон доиралари вакиллари маҳсулот етказиб бериш ва хизматлар кўрсатиш бўйича келишувларга эришди.
Тадбир доирасида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси ҳамда Шэньси провинцияси Хитой халқаро савдо тараққиётига кўмаклашувчи қўмитаси ўртасида ҳамкорлик бўйича меморандум имзоланди.
Хитойлик меҳмонлар Самарқанддаги йирик корхона ва фирмалар фаолияти билан танишиб, шаҳардаги тарихий обидалар ва замонавий иншоотларни томоша қилди.
Изоҳ (0)