Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида ҳуқуқ-тартибот идораларига ҳужум қилган жиноятчи даставвал судьялар ва прокурорларни ўлдиришни режалаштирган экан. Бу ҳақда 19 июль куни ҳукумат мажлисида мамлакат ички ишлар вазири Қалмуханбет Қосимов маълум қилди, деб хабар беради «ТАСС».
«Кеча у дастлаб Олмали туман суди биноси олдига келган. Унинг рюкзагида қурол бўлган. У ерда жиноятчи биринчи галда судьялар ва прокурорларни ўлдиришга уринган. 30–40 дақиқа кутиб, ҳеч кимни тополмагач, у суд биносидан 200 метр наридаги Олмали ИИБ томонга борган», — деди Қосимов.
Эслатиб ўтамиз, Олмаотада содир бўлган отишма қурбонлари сони олти кишига етди.
Изоҳ (0)