Мали пойтахти Бамакодан 510 километр узоқликда мамлакат марказий қисмида жойлашган Нампала шаҳрида қуролланган жангарилар 19 июль, сешанба куни ҳукумат армиясининг базасига ҳужум қилди ва уни қўлга олди. Бу ҳақда Reuters агентлигига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, расмий Бамакога содиқ қўшин кучлари қайта гуруҳланиб, база устидан назоратни қайтаришга ҳаракат қилмоқда. Айни дамда Нампаладаги базани яхши жиҳозланган транспортда келган радикаллар назорат қилмоқда.
Ҳужум натижасида қурбонлар бўлгани, аммо уларнинг сони номаълумлиги айтилмоқда.
Ҳозирча амалга оширилган ҳужум учун маъсулиятни ҳеч ким ўз зиммасига олмади. Шу билан биргаликда, мамлакатнинг марказий қисмида ўтган йилдан буён радикаллардан ташкил топган «Масинани озод қилиш фронти» гуруҳи фаолият олиб бориб, ҳужум ва терактларни амалга оширмоқда.
Изоҳ (0)