Испания қиролининг куёви, инфанта Кристинанинг турмуш ўртоғи Иньяки Урдангарин собиқ бизнес шериги Диего Торресдан бир евро миқдорида товон пули олади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Айтилишича, молиявий қаллоблик билан боғлиқ иш жараёнида Торрес Урдангариннинг кўплаб электрон мактублари мундарижасини ошкор қилган. Гап, хусусан, шахсий характердаги ёзишмалар ҳақидаги кетмоқда.
Торресдан ташқари, ушбу мактублар мундарижасини чоп этган ёки бошқа йўл билан тарқатган матбуот каналлари ҳам шу миқдорда жарима тўлашига тўғри келади.
Молиявий қаллоблик ҳақидаги суд эшитувлари шу йилнинг 11 январида бошланди. Унда қиролнинг синглиси, инфанта Кристина ҳам гумондорлардан бири сифатида кўрилмоқда.
Изоҳ (0)